

Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибига асосан ўсимлик ёғи, ёғ-мой маҳсулотлари, алкогольсизпиво, тамаки маҳсулотлари ва шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар киради, шу билан бирга ўсимлик ёғи, хўжалик совуни ва шакар зарурий кундалик маҳсулотлар рўйхатига киради ҳамда мамлакат озиқ-овқат мустақиллиги ва иқтисодий хавфсизлигининг айрим босқичларини белгилаб беради. Шунингдек, уюшма таркибига ички тармоқ кооперациясида ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳам киради.
Ёғ-мой ва озиқ-овқат тармоғи асосан ички хом ашё — пахта чигитини қайта ишлаш хисобига фаолият курсатадиУюшма бўйича, кунгабоқар, махсар, каби ноанъавий экинларни етиштириш ва қайта ишлаш дастури ишлаб чиқилган. Шунингдек минераль сув, тамаки барги ва бошқа турдаги махсулотлар ишлаб чиқарилади.
Юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Миробод тумани Нукус кўчаси 73а.