Уюшма асосий корхоналари

«Интер-Роҳат» ҚК
«Интер-Роҳат» ҚК 1974 йилда ташкил топган, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида жойлашган
«Андижон ёғ-мой» ОАЖ
«Андижон ёғ-мой» ОАЖ 1907 йилда «Т.К.Соловьев ва унинг компанияси» фирмаси томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган, корхона 1917 йилда маҳаллийлаштирилган ҳамда ёғ ишлаб чиқариш ҳамда қўлбола совун цехидан иборат бўлган.
«Когон ёғ-экстракция» ОАЖ
XIX асрда дунёнинг қадимий ҳудудларидан бири Бухорода пахта чигитидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ишлари бошланган ва 1910 йилда фойдаланишга топширилган.
«Қарши ёғ-экстракция» ОАЖ
Қарши ёғ экстракция корхонаси 1947 йилда ҳудуд аҳолисининг ўсимлик ёғи, шрот ва шелухага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида ишга туширилган.
«Косон ёғ-экстракция» ОАЖ
Ҳудуд аҳолисининг ўсимлик ёғи, шрот ва шелухага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 1981 йилда Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида фойдаланишга топширилган Косон ёғ экстракция корхонаси базасида 1994 йилда «Косон ёғ-экстракция» ОАЖ ташкил этилган.
«Учқўрғон ёғ» ОАЖ
1948 йилда Учқўрғон туманидаги Коммуна колхози ҳудудида 29 гектар майдон ёғ экстракция корхонасини қуриш учун ажратилди.
«Каттақўрғон ёғ-мой» ОАЖ
«Каттақўрғон ёғ-мой» очиқ акциядорлик жамияти 1936 йилда ишга туширилган. У 1959 йилга қадар Ўзбекистондаги замонавий усулда пахта ёғи олувчи ягона корхона ҳисобланган.
«Гулистон экстракт ёғ» ОАЖ
Гулистон ёғ экстракция корхонаси Сирдарё вилоятида ёғ-мой саноатининг тўнғич авлоди ҳисобланади. Корхона қурилиши 1976 йилда бошланиб, 1980 йилга якунланган.
«Янгийўл ёғ-мой» ОАЖ
Янгийўл ёғ-мой комбинатининг тарихи 1922 йилда Қовунчи қишлоғида жойлашган, бор-йўғи 8 та ёғ пресслаш ускунаси бўлган 4-сонли ёғ корхонасидан бошлаган.
«Фарғона ёғ-мой» ОАЖ
1930 йилда аҳолининг ўсимлик ёғи, шрот ва шелухага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида иш бошлаган ёғ корхонаси базасида 1994 йилда «Фарғона ёғ-мой» очиқ акциядорлик жамияти ташкил этилган.
«Қўқон ёғ-мой» ОАЖ
1884 йилда Қўқон шаҳрида ёғ жувози ишга туширилган, 1910 йилда мазкур корхонани ака-ука Вальяевлар сотиб олишади ва технологик жараёнларни такомиллаштиради.
«Урганч ёғ» ОАЖ
1977 йилда фойдаланишга топширилган Урганч ёғ экстракция комбинати ёғ-мой тармоғидаги йирик корхонлардан бири ҳисобланади, у Хоразм вилоятининг маъмурий маркази – Урганч шаҳрида жойлашган.